АсосийDunyo

Бир кўзидан айрилган кўппак етим қолган маймунни боқиб олди (Видео)

'Бир кўзидан айрилган кўппак етим қолган маймунни боқиб олди (Видео) 'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Кашкида қишлоғида бир кўзли ит етим қолган маймунни қарамоғига олди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Руби лақабли ит бир тахминан бир ярим ой аввал маймун боласини итлар галасидан қутқариб қолади. Шу пайтгача кучукчалари бўлмаган Руби маймунчага ўз фарзандидай муомала қила бошлайди. Ит маймунчани доим елкасида кўтариб юради, ўз кўкраги билан эмизади ва оталиғидаги жониворга тегинмоқчи бўлганларга жаҳл қилиб беради.

Икки жонивор ўртасидаги ноодатий муносабатни кўргани маҳаллий қишлоқ аҳолиси тинмай қатнамоқда.

Бошқа янгиликлар