АсосийJamiyat

Айёмни биз билан “Наврўз” китоб байрамида қарши олинг

'Айёмни биз билан “Наврўз” китоб байрамида қарши олинг'ning rasmi

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциациясининг “Наврўз” китоб байрамига ташриф буюринг. 19-29 март кунлари Тошкент шаҳри бўйлаб “Наврўз” китоб байрами хайрия акцияси ўтказилади.

Байрам арафасида сизни йирик китоблар кўргазмаси, таниқли адиблар билан учрашувлар, баҳс-мунозаралар, китоб хайрия акциялари ва байрамона дастурлар кутмоқда.

15 март куни Гематология ва қон қўйиш илмий-текшириш марказида бемор болалар учун 300 га яқин бепул бадиий китоблар улашиш хайрия акцияси, 15-18 март кунлари турли истироҳат боғларида 10 дан ортиқ китоб ярмаркалари, 19-20 март кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да таниқли адиблар ва адабиёт намоёндалари билан ижодий учрашув, шунингдек, китоб саноати, ноширлик ва китобхонликка бағишланган кўргазмалар бўлиб ўтади.

Кўргазмада муаллиф ва таржимонлар билан мулоқот ванашриётларнинг янги лойиҳалари тақдимотида қатнашишингиз ҳамданашриётчиларга ўз таклиф- тавсия,фикр-мулоҳазаларингизнибилдиришингиз мумкин.

Шунингдек, тадбирда ноширлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, китоб дўкони ташкил этиш, амалиёт ва тажриба алмашиш, ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёш тадбиркорлар учун маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари 25-29 март кунлари пойтахтнинг “Қатортол” кўчасида жойлашган китоб-савдо марказида ноширлик ва ўқиш учун мўлжалланганбадиий асарлар кўргазмалари ҳам ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, юқорида таъкидланган барча тадбирлар “Наврўз” китоб байрами шиори остида ўтказилади.

Маълумот учун: 99 898-42-32

    Бошқа янгиликлар