Францияда “сариқ нимчалилар” ҳаракати ўтган бир неча ой ичида илк бор энг паст даражага етди, дея хабар бермоқда Рамблер нашри.
Ушбу маълумот мамлакат ИИВ томонидан берилмоқда. Ўтган ҳафтада 90 минг киши акцияда иштирок этган бўлса, бу ҳафта уларнинг сони 28 минг нафарни ташкил этди. “Сариқ нимчалилар” акцияси фаолларининг ўзлари ҳам сафлари тобора камайиб бораётганини таъкидлашмоқда. Шунингдек, бу ҳафта полиция уларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга ҳожат бўлмаганини хабар қилди.






