АсосийSport

Ўзбек каратэчиларининг Қозоғистондаги муваффақиятлари

'Ўзбек каратэчиларининг Қозоғистондаги муваффақиятлари'ning rasmi

9-10 март кунлари қўшни Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида шинкиокушинкай каратэ бўйича Жамбул вилояти Очиқ чемпионати ўтказилди. Мусобақада мезбонлардан ташқари Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимиздан жами 350 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқди.

Ўзбекистон номидан ушбу мусобақада қатнашган “Нур-Хас” шинкиокушинкай каратэ марказининг уч нафар вакили якунда совриндорлар қаторидан жой олди. Жумладан, ўсмирлар ўртасида 45 кг.гача вазн тоифасида татамига чиққан Оғабек Холиқулов бронза медалига сазовор бўлди. Мардонов Толиб эса ката баҳсларида фахрли 3-ўринни қўлга киритди ва у ҳам бронза медали билан тақдирланди. Ниҳоят қизлар ўртасида вазни 55 кг.гача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда Ўғилой Сайфиева ҳам жамоадошлари анъанасини давом эттириб, бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз нафақат спортчи, балки ҳакам сифатида ҳам ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Жумладан, навоийлик Мутал Назаров шинкиокушинкай каратэ бўйича Жамбул вилояти Очиқ чемпионатида “Энг ҳалол ҳакам” номинациясига муносиб кўрилди ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


    Бошқа янгиликлар