АсосийJamiyat

Ўзбекистонда илк бор ҳарбий журналистика йўналиши ва касбий қайта тайёрлаш курси очилади

'Ўзбекистонда илк бор ҳарбий журналистика йўналиши ва касбий қайта тайёрлаш курси очилади'ning rasmi

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Ҳарбий журналистика касбий қайта тайёрлаш курси ва 2019-2020 ўқув йилларида Ҳарбий журналистика йўналиши очилишининг тақдимоти бошланди.

Унда университет раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакиллари, талабалар, соҳага қизиқувчи ёшлар, журналистлар иштирок этмоқда.

Тадбирда таъкидланганидек, бугун ихтисослашган журналист кадрлар етиштириш масаласи соҳа олдида турган долзарб масалалардан бири. Айни шу эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда илк бор ҳарбий соҳа вакиллари учун махсус журналистик ўқув курслари ташкил этилмоқда. Ҳарбий соҳа учун ихтисослашган журналист мудофаа ташкилотлари ва жанговар майдонда зарурий маълумотларни қайта ишлаш, замонавий ахборот технологияларининг барча сир-асрорларини яхши ўзлаштирган ва тезкор ахборот етказа олиш кўникмасига эга бўлиши лозим.

Шунингдек, ҳарбий журналистлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари томонидан амалга оширилган ишлар, соҳа хабарларини ОАВда ёритиб бориши, жисмонан ва ақлан кучли салоҳиятга эга бўлиши зарурдир.

Айни пайтда мазкур тадбир давом этмоқда.

ЎзА

    Бошқа янгиликлар