Жо Райт “Махлуқлар боғида” драмасининг реиссёрлик курсисини эгалламоқчи, дея маълум қилди Кinopoisk.ru нашри.
“Махлуқлар боғида” Эрик Ларсоннинг романи бўлиб, унда Том Хэнкс бош ролни ижро этиши кутилмоқда.
Асарда Чикаго университетининг камтаргина ўқитувчиси бўлмиш Уилльям Додд ҳақида сўз бориб, у 1933 йили АҚШнинг Гитлер Германиясидаги илк элчисига айланади.
Жо Райт бир неча бор Иккинчи жаҳон уруши мавзусига мурожаат этган бўлиб, хусусан, 2007 йили “гуноҳни ювиш”, 2017 йили “Зулмат замонаси” фильмларини суратга олган.






