АсосийDunyo

Тутанхамон артефактлари топилди

'Тутанхамон артефактлари топилди 'ning rasmi

Мисрдаги Луксор музейида фиръавн Тутанхамоннинг қайиғи учун етишмаётган деталлар топилди, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Ушбу артефактлар қарийб ярим асрдан бери йўқолган деб ҳисобланар эди.

Гап 1922 йили луксор яқинидаги Подшолар Войдийсидаги Тутанхамон дахмасини очган Ҳовард Картер томонидан топилган артефактлар ҳақида кетмоқда.

Топилмалар 1973 йилдан бери йўқолган деб ҳисобланиб келинарди.

Музейда топилган қутида ёғоч мачта ва қайиқнинг бошқа элементлари бор экан. Бу элементлар марҳум нариги дунёда сувда сузиб, балиқ тутиши учун тобутга солинган.

    Бошқа янгиликлар