АсосийDunyo

Алабамада торнадо қурбонлари 23 нафарга етди

'Алабамада торнадо қурбонлари 23 нафарга етди 'ning rasmi

АҚШнинг Алабама штатида кетма-кет содир бўлган торнадо туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 23 нафарга етди, дея хабар қилди Лента.ру нашри.

Қурбонлар орасида 3 нафар болалар борлиги хабар қилинмоқда. Бундан ташқари, жароҳат олиб, касалхонага етказилаётган беморлар сони ҳам борган сари кўпайиб бормоқда. Шифокорлар айни вақтгача 50 кишини қайд этишган. Махсус гуруҳ ҳамда фуқаролар талофат келтирган вайроналарни тозалаш билан банд. Маълумотларга кўра, бу 2013 йилдан буён кузатилган энг кучли торнадодир. Бўрон вақтида шамол тезлиги соатига 274 км.га етган.

    Бошқа янгиликлар