Мексикалик археологлар Юкатан ҳудуди яқинидан қадимий майялар даврига оид буюмларни топишди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Балананкан ғорини қайта текшириш ишлари чоғида олимлари ўзлари кутганларидан ҳам ортиқ топилмаларга дуч келишди. Археологларнинг сўзларига кўра, ушбу қадимий буюмлар тўплами диний маросимлар ўтказиш учун мўлжалланган. Улар орасида идишлар, машъалалар ва турли ҳайкалчалар бор. Майялар бу ерда маъбудлар учун қурбонлик қилишган, деган тахминлар бор. Тадқиқотлар давом этмоқда.






