АсосийJamiyat

Қуюқ туман сабабли Тошкент аэропортида самолётлар захира аэропортларига йўналтирилмоқда​

'Қуюқ туман сабабли Тошкент аэропортида самолётлар захира аэропортларига йўналтирилмоқда​'ning rasmi

Бугун, 6 март куни тонгда метеошароит туфайли "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган самолётлари захира аэропортларига йўналтирилди.

Бунга пойтахтдаги қалин туман сабаб бўлди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

Париж – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган "Boeing 757" самолёти Самарқанд халқаро аэропортига, Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Туркиянинг "Airbus A-330" самолёти эса Навоий халқаро аэропортига қўндирилди

    Бошқа янгиликлар