АсосийJamiyat

Чинозда она-бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

'Чинозда она-бола ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Кеча, 3 март куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида икки киши бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Манба хабарига кўра, нафақадаги Р.М. (исм-шарифли аёл)нинг уйидаги иситиш печи ёқилган ҳолда назоратсиз қолдирилган. Оқибатда, печдан сизиб чиққан ис газидан Р.М. ва унинг 48 ёшли қизи заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар