АсосийJamiyat

Ургутда яна фожеа: заҳарланган оиланинг 16 ёшли набираси вафот этди

'Ургутда яна фожеа: заҳарланган оиланинг 16 ёшли набираси вафот этди'ning rasmi

2019 йил 23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи Р.С.(исмли аёл) уйида кечки овқат вақтида, оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салат (маринованные)ни истеъмол қилиб, оилавий заҳарланганлар.

Натижада улар касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 16 ёшли набираси Д.Д. вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 22 февраль куни Ургутда ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар