2019 йил 8 февраль куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида яшовчи Й.И. ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахслар қўйхонасидан 4 бош қўйларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қидирувлар натижасида ушбу жиноятни Оҳангарон агро иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Х.Х. ва Тошкент юридик коллежи ўқувчиси М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






