АсосийDunyo

Ҳиндистонда мутант бузоқча туғилди

'Ҳиндистонда мутант бузоқча туғилди'ning rasmi

Калаппа Кумбар исмли фермер икки оёқли бузоқчанинг онаси кичкинтойни озиқлантира олмаслигидан ҳавотирда, деб хабар бермоқда rambler нашри.

Жонивор мустақил равишда ҳаракатлана олмайди, у деярли кун бўйи ётади ва ҳатто ўрнидан қўзғалишга ҳаракат қилмайди. Эркак уни шишача ёрдамида озиқлантиради.

Фермер бузоқчани икки оёқда ҳаракатланишга ўргатишга умид қилмоқда, аммо ҳозирча кичкинтой бу ҳаракатларни уддалай олмайди. Ҳозир у одамлар ёрдамида икки оёқда икки сония жойида қотиб тура олади, холос.

Сигир - Ҳиндистонда муқаддас жонивор, боқувчи саналади. Афсоналарга кўра, сигир барча орзуларни амалга ошира олади, шу боис, жониворни боқишади, ҳурмат қилишади, жамоат жойлардан ҳайдаб солишмайди, бундан ташқари, мол гўшти Ҳиндистонда овқатда ишлатилмайди.

    Бошқа янгиликлар