Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича 2019 йил январь ойининг ўтган вақти давомида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, МИБ Нурафшон шаҳар бўлими томонидан алимент ундириш юзасидан жорий йилнинг январь ойидан 11 февралга қадар жами 22 оила яраштирилди.
Шунингдек, 87 та ижро иши бўйича қарздорлардан алимент ундирувчилар фойдасига 62 миллион сўмдан ортиқ алимент пуллари ундириб берилди.
Хусусан, МИБ Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувидаги, фуқаролик ишлари Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан, ундирувчи Ў.Г.Атахаджаева фойдасига вояга етмаган Зарнигор исмли бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган барча даромадларининг ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича тарафларга олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 2 йилдан буён бирга яшамаётган оила яраштирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг 2014 йил 26 февралдаги суд буйруғига асосан, фуқаро Д.Ж.Юнусовдан ундирувчи З.А.Худойназарова фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган барча даромадларининг ½қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича тарафларга олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 5 йилдан буён бирга яшамаётган оилани яраштиришга эришилди.

Шунингдек, суд қарорларига кўра, фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кўплаб оилалар МИБ бўлими аралашуви билан яраштирилганлиги сабабли ижро ишлари якунланган.
Мақсад ягона – инсонлар ўз бахти ва саодатини топган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва фарзандлари келажаги учун соғлом пойдевор яратишдир.






