Ҳабашистон пойтахти Аддис-Абеба шаҳрида Африка иттифоқи саммити бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилди News.day.az нашри.
Кун тартибига қўйилган энг муҳим масалалардан бири бу қочоқлар муаммоси бўлди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, биргина 2018 йилнинг ўзида Африка мамлакатларини 7,5 миллион қочоқ тарк этган. Уларнинг айримлари эса турли сабабларга кўра белгиланган манзиллларига етиб боролмай, ҳалок бўлган. Саммит чоғида бу борада керакли чоралар кўриш тўғрисида сўз борди.






