Гаити пойтахти Порт-о-Пренсда оммавий намойишлар туфайли нотинч вазият кузатилмоқда, дея хабар берди Тvzvezda.ru нашри.
Кўп сонли аҳоли вакиллари ҳокимият биноси олдига йиғилиб, самарасиз олиб борилаётган сиёсат, иқтисодий танглик ва ортиб бораётган коррупцияга қарши эканларини билдиришмоқда. Улар атрофдаги автомобилларни ёқиб, кўчаларни вайрон қилишмоқда. Намойишчилар ва полиция ўртасида юзага келган тўқнашув оқибатида бир киши ҳалок бўлди.






