Испания пойтахти Мадридда 45 минг киши иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Одамлар ҳукуматнинг Каталонияга нисбатан босимни камайтирганига қарши ўз норозиликларини билдиришмоқда. “Халқ партияси” ва “Фуқаролар” партияси Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқишини имконсиз, деб ҳисоблашмоқда. Намойишлар ҳам айнан улар томонидан ташкил қилинмоқда. Уларнинг фикрича, Бош вазир Педро Санчеснинг Каталония мустақиллигини талаб қилаётган сепаратистлар билан музокаралар учун ўртага одам қўйгани ватанга хиёнат билан тенгдир.






