Бугун, 11 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда МОҚ.
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг ҳудудий бўлимлари вакиллари, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Ўтказилган ҳисобот-сайлов Конференцияси кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерацияга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.
Ушбу лавозимга Абдуллаев Феруз Талъатович номзоди таклиф этилди. Иштирокчилар бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватладилар.
Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркор.







