Ҳозирда Россиянинг кўплаб ҳудудларида совуқ об-ҳаво шароити кузатилаётган бўлишига қарамай, одамлар асло кайфиятларини туширишмаяпти, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.
Мамлакатнинг кўплаб минтақаларида, жумладан, Сибирда аҳоли қишнинг қорли кунларидан унумли фойдаланиб турли челленжларни оммалаштиришмоқда. Сибирликлар қорни ҳавога сочиб, ушбу жараённи видео ёки фото ҳолатида ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда. Одамларнинг сўзларига кўра, бу совуқ кунларда кайфиятни кўтаришнинг яхши усулидир.






