АсосийSport

Нукусда ММА бўйича илк Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

'Нукусда ММА бўйича илк Ўзбекистон чемпионати ўтказилади'ning rasmi

Энди мамлакатимизда ҳам расмий тарзда аралаш қоидалар бўйича Ўзбекистон ММА чемпионати ўтказилади, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.

Илк тарихий Ўзбекистон чемпионатига Нукус шаҳри мезбонлик қилади. Биринчи мамлакат чемпионатида жами 8та вазн тоифасида чемпионлар аниқланади. Спортчилар -56,7, -61,2, -65,8, -70,3, -77,1, -84, -93 ҳамда +93 кг вазн тоифаларида баҳсларга киришишади.

Режага кўра, Ўзбекистон чемпионати 17 февраль куни ўтказилади. Олимпия тизимидаги саралаш баҳслари соат 10:00дан бошланади. Соат 17:00да эса финал жангларига старт берилади. 16 февраль куни спортчиларни тарозидан ўтказиш маросими ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар