АсосийDunyo

Австралияда қурғоқчилик туфайли фермерлар молларини йўл ёқасида боқишга мажбур бўлишмоқда

'Австралияда қурғоқчилик туфайли фермерлар молларини йўл ёқасида боқишга мажбур бўлишмоқда'ning rasmi

Австралияда фермерлар ўз чорваларини қурғоқчиликдан қутқариб қолиш мақсадида анъанавий усулдан фойдаланишмоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.

Жанубий Уелсдакузатилаётган қурғоқчилик туфайли озуқа етишмаяпти. Шунинг учун фермерлар қора молларни200 километр масофа наридаги далаларга олиб боришмоқда. Фермерларнинг сўзларига кўра, жониворлар ушбу масофани босиб ўтиш чоғида йўл четидаги ўт ўланлардан озиқланишади.

"Мен 600 дан ортиқ қора молларимини олиб, йўлга чиқдим. Уларниқурғоқчилик туфайли нобуд бўлишига йўл қўя олмайман", деди фермерлардан бири. Чорва молларининингкўчиш мавсуми автомобильҳаракатига халал бермоқда. Баъзи йўловчи машиналартирбандлик туфайли ўз манзилларига вақтида етиб бора олмаяпти.

    Бошқа янгиликлар