Бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Давлат санъат музейининг ташкил этилганлигининг 100 йиллик юбилейига бағишланган "Сирли авангард" кўргазмаси очилди.
Таниқли рус ва ўзбек авангард рассомларининг ноёб асарларидан ташкил топган ушбу кўргазма илк маротаба ўтказилмоқда.
Кўргазмада Россия ва Туркистон авангардларининг 120 дан ортиқ расмлари намойиш этилади.
Давлат санъат музейининг коллекциясида Р. Фалк, П. Кандинский, А. Эхтер, А. Осмеркин, К. Малевич, А.Лентулов, Л.Попова ва бошқалар каби рус авангард рассомларининг асарлари ўрин олган.

Юбилей тадбирларининг муҳим воқеаси "Ўзбекистоннинг жаҳон тўпламларида маданий мероси" лойиҳаси доирасида нашр этилган "Ўзбекистон давлат санъат музейининг тўплами" китоб-альбомининг тақдимоти, шунингдек, музей коллекцияси ҳақида видео ва ҳужжатли фильм тақдимоти бўлади.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи 100 йил олдин очилган ва Марказий Осиёдаги илк музейлардан биридир. Вақт ўтиши билан у мамлакатнинг етакчи маданий, маърифий ва илмий марказларидан бирига айланди.






