АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар судлари томонидан 2611 та сайёр суд мажлислари ўтказилди

'Тошкент шаҳар судлари томонидан 2611 та сайёр суд мажлислари ўтказилди'ning rasmi

Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича кенг миқёсли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Зеро, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлик­лари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бу борада давлатимиз томонидан кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Муҳими, энди уларнинг ижросини таъминлаш зарур.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 14 февралдаги "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилди.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагилар Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларининг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини келгусида ташкил этишнинг устувор йўналишлари деб белгиланди:

Тараққий этаётган пойтахт хавфсизлигининг гарови сифатида ҳаракатлар якдиллиги асосида барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг амалий механизмини жорий этиш;

«Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида ҳар бир маҳалла кесимида диний-экстремистик хусусиятга эга бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва бартараф этишга, биринчи навбатда, экстремистик оқим мафкураси таъсири остига тушиб қолган шахсларни тузатишга алоҳида эътибор қаратиш;

Прокуратура органлари томонидан кундалик асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, шу жумладан, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, аниқланган қонунбузарликлар, сунъий тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;

Аҳолига энг яқин бўлган жойларда куч ва воситалар фаолиятини бевосита бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг амалдаги тузилмасини такомиллаштириш;

Тошкент шаҳар ички ишлар органлари шахсий таркибининг интеллектуал ва касбий даражасини ошириш, уларга қўшимча тадбир ва ишлардаги иштироки туфайли ортиқча вазифалар юкланишини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматлар ўртасидаги вазифаларнинг аниқ чегараларини белгилаш;

Жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш.

Тошкент шаҳридаги туман ички ишлар бошқармалари (бўлими) негизида туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳудудлари доирасида куч ва воситаларни мақсадли тақсимлаган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ташкил этилади.

Ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва ташкил этиш, секторларга бўлиш тамойили асосида туман ҳудуди доирасида реал вужудга келган тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда мавжуд куч ва воситаларни тақсимлаш мувофиқлаштириш бошқармаларининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шу ўринда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 1533 та Оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот, 2387 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот, 38 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 2611 та сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Муҳтарама Турғунова,

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судининг судьяси

    Бошқа янгиликлар