АсосийJamiyat

Банк маблағларини ўзлаштирганлар устидан жиноят иши қўзғатилди

'Банк маблағларини ўзлаштирганлар устидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишда Сайхунобод туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Т.О. бюджет маблағларини талон-тарож қилганлиги аниқланди.

Аниқланишича, фермер хўжалик раҳбари банк томонидан чорва моллари сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини шартномада кўрсатилган мақсадга йўналтирмасдан, 230 миллион сўмни нақдлаштириб, бошқа эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар