АсосийDunyo

Гаванада кучли торнадо содир бўлди

'Гаванада кучли торнадо содир бўлди 'ning rasmi

Куба пойтахти Гаванада кучли торнадо содир бўлди, деб хабар қилди Мoya-planeta.ru нашри.

Хабарларга кўра, табиий офат натижасида 4 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Бундан ташқари, тахминан 200 киши яраланди. Торнадо Гавана бўйлаб турли вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. Юзлаб уйларнинг том қисми жойидан кўчган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кучли шамол кўчаларда автомобилларни учириб юборган.

Бўрон туфайли шаҳарнинг кўпгина ҳудудлари электр таъминотидан узилиб қолган. Шу сабаб кўплаб корхона ва ташкилотларда иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

    Бошқа янгиликлар