АҚШ бўйлаб арктик ҳаво оқимлари деб аталадиган совуқ кенг тарқалмоқда.
“Нол даражадан паст совуқ ва аччиқ шамоллар бир неча кун мобайнида сақланиб қолади, ҳафта охирида ҳаво янада совуб кетиши ҳаёт учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин”, - дея хабар беради Миллий об-ҳаво хизмати.
“Полар гирдоб”, одатда шимолий қутб атрофида айланадиган муздек ҳавонинг массаси бўлиб, жанубга томон ҳаракатланган ва Қўшма Штатларга кириб келган. Сешанба куни кечқурун Чикаго ҳудудида ҳаво -46 даражагача тушиб кетиши мумкин.
Шунингдек, АҚШнинг Висконсин ва Иллиноис штатлари аллақачон қалин қор билан қопланган.






