Болгариядаги Поляна кўлида балиқ овлаш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди Лайф.ру нашри.
Унда дунёнинг бир қанча давлатларидан келган иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб боришяпти. Чемпионат шартига кўра, жамоалар музлаган кўлдан ов қуролларисиз балиқ тутишлари лозим. Энг кўп балиқ тутган гуруҳ эса ғалаба қозонади. Ҳаво ҳарорати совуқ бўлишига қарамай, мазкур ўзига хос мусобақа юқори кайфиятда ўтмоқда.






