Венесуэла президенти Николас Мадуро Европа давлатлари Венесуэлага қўйилган ультиматумдан воз кечишлари лозимлигини таъкидламоқда, деб хабар бермоқда НТВ.ру нашри.
Европанинг Германия, Испания, Франция, Буюк Британия, Голландия каби етакчи мамлакатлари мухолифат етакчиси Хуан Гуайдодан 8 кун ичида мамлакатда президент сайловлари ўтказишни талаб қилишган. Мадуро эса бу талабни кескин қоралаб, Европа етакчиларини такаббурликда айбламоқда.






