АсосийDunyo

Бразилияда тўғон ўпирилиши оқибатида одамлар қурбон бўлди

'Бразилияда тўғон ўпирилиши оқибатида одамлар қурбон бўлди'ning rasmi

Ўтган ҳафта сўнггида Бразилиянинг Брумадинью муниципалитетида тўғон ўпирилиши юз берди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

Воқеа оқибатида ҳудудга яқин минглаб уйлар сув остида қолди. Фожиа қурбонлари сони эса ҳозирга келиб, 37 кишини ташкил этди. 300 га яқин одам эса бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди.

Тўғонинг ўпирилиши оқибатида бедарак йўқолганларни қидириш ишлари бошқа тўғон ўпирилиши хавфи сабабли вақтинчалик тўхтатилди.

Маълумотларга кўра, тинимсиз ёғингарчиликсабаб яна бир тўғон дарз кетишни бошлаган. Шу туфайли ҳудудни зудлик билан тарк этиш лозимлиги маълум бўлган. Айни вақтда маҳаллий аҳоли эвакуация қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар