Америкалик поп-ҳонанда Мадонна ўзининг ажабтовур одатлари билан барчани лол қолдиришни яхши кўради, дея хабар бермоқда Сегодня нашри.
Шу кунларда Мадонна ўзининг Инстаграм саҳифасига янги фотосуратини жойлаштирди. Унда қўшиқчи янги соч турмагида тасвирга олинган. Мадонна бу сафар сочини калта турмаклаб, қора рангга бўяган. Маълумки, Мадонна малласочдир. Сурат тагига ҳонанда “Хўш, нима бўпти...” деб ёзган.







