Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиевнинг онаси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси матбуот хизматига асосланиб, "Дарё" хабар берди.
"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиевнинг онаси Саноат ая Мирҳодиева 85 ёшларида вафот этди. Марҳума 26 январь куни соат 12:00 да сўнгги манзилга кузатилди", - дейилади хабарда.
Актёр ва унинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз.






