АсосийDunyo

Миграция – Европа муаммосига айланди

'Миграция – Европа муаммосига айланди 'ning rasmi

Европада миграция масаласи Давос Бутунжаҳон иқтисодий форумида муҳокама қилинган асосий мавзулардан бири бўлди, дея хабар қилди Лента.ру нашри.

Халқаро Миграция Ташкилоти раҳбари Антонио Виторино бу борада барча давлатларни ҳамкорлик қилишга чақирди.

“Ҳеч бир мамлакат бу муаммо билан алоҳида шуғулланиб, масъулиятни ўз зиммасига ололмайди. Шунинг учун ҳамкорликда иш кўриш лозим. Биз чорак миллиондан ортиқ муҳожирлар тақдирига бефарқ бўлолмаймиз”, - деди Антонио Виторино.

    Бошқа янгиликлар