Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2015 йил 18 июндаги ижро варақасига асосан қарздор Б.Усмоновдан ундирувчи М.Усмонова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида бўлиб, мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор 2016 йилдан бошлаб фарзанди учун алимент пулларини умуман тўламай келган.
МИБ Чилонзор тумани бўлими томонидан мазкур ижро иши бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганида, қарздор Б.Усмоновнинг вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун алиментдан қарздорлиги 35 ойга (2016 йилдан 2018 йилнинг декабрь ойига қадар) жами 49,628,343 сўмни ташкил қилганлиги маълум бўлди.
МИБ Чилонзор тумани бўлими томонидан олиб борилган ҳуқуқий таъсир чоралари натижасида қайта ҳисобланган алимент пуллари яъни, 49,628,343 сўм пул маблағлари ундирувчига вояга етмаган фарзанди учун ундириб берилди.






