2019 йил 23 январь куни Андижон вилояти, Улуғнор тумани ҳокимлигининг маъмурий биносида туман хокими Д.Т.Мақсудов, туман Маъмурий суди раиси В.Сиддиқов, туман прокурори В.Х.Одилов, Ички ишлар бошлиғи Б.Б.Шерматов, туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи А.Тошматов, ўринбосари Ғ.Абдуллаев, Ҳалқ қабулхонаси бошлиғи Р.Султонов, ФХДЁ бўлими бошлиғи З.Жалилова, “Оила маркази” бошлиғи Ш.Вохидовалар рахбарлигида туман фаоллари, махалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий аҳлоқий қадрятларни мустахкамлаш бўйича мутахассислар иштирокида “Оила турмуш тарзини яхшилаш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда жами 174 нафар фуқаролар иштирок этишди.
Мулоқотда, тумандаги 15583 та хонадондан, 619 таси алимент тўловчи сифатида Мажбурий ижро бюросида хисобда туриши, ушбу оилаларни яраштириш ва соғлом турмуш тарзига қайтариш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, хотин-қизлар ва вояга етмаганларни томонидан оиладиги келишмовчиликлар ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.
Очиқ мулоқотда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан тегишли жавобларни олдилар. Шунингдек, қатнашчилар томонидан бу йўналишда келгусида бажарилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.






