Сомалидаги кичик корхоналардан бири пластик чиқиндиларни томни ёпиш материалига айлантирмоқда, дея маълум қилмоқда Тvzvezda.ru нашри.
Ҳозирда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги чиқиндилар пойтахт Могадишодаги корхонага олиб келинмоқда ва улар қайта ишланган ҳолда томларни ёпиш учун фойдаланиладиган тайёр маҳсулотга айланмоқда. Бу ҳар томонлама фойдали лойиҳа бўлиб, биринчидан, атроф-муҳит тозалиги таъминланса, иккинчидан, юқори даромад келтиради. Бундан ташқари, бу кўплаб бошпанасиз одамларнинг даромад манбаига айланмоқда. Корхона ҳар 1 килограмм чиқинди учун 20 центдан тўлайди. Ушбу қурилиш маҳсулотини хорижий давлатларга ҳам экспорт қилиш режалаштирилмоқда.






