Россиянинг Москва шаҳри яқинидаги Зеленоград округида очиқ майдондаги анъанавий қишки регби мусобоқаси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Trend нашри.
Ҳар йили қалин қор ёғиши билан ўтказиладиган бу спорт ўйинида бу йил 28 та эркаклар ва 12 та аёллар жамоаси иштирок этди. Ҳаво ҳарорати минус 23 даржа совуқ бўлишига қарамай, қизиқарли ўйинни бевосита кўриш учун юзлаб томошабинлар келишган. Бу анъана 1978 йилдан бери Зеленоград шаҳри аҳолиси томонидан ўтказиб келинади.






