Венесуэлада мухолиф парламенти – Миллий ассамблея етакчиси Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди, деб хабар бермоқда НТВ.ру нашри.
Маълумотларга кўра, парламент Гуайдони Венесуэла президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида эълон қилган. Гуайдо Каракасда тўпланган ўн минглаб намойишчилар қаршисида ўзини “ўтиш даври президенти” деб атаган. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам уни қонуний президент сифатида тан олди. У мамлакатнинг амалдаги раҳбари Николас Мадуронинг президентлигини ноқонуний деб ҳисоблашини ҳам таъкидлаган.






