Франция пойтахти Парижда дунёнинг машҳур брендларидан бири Chanel 2019 йил ёз мавсуми учун мўлжалланган коллекцияси тақдимотини ўтказди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Айни кунларда Парижда қор бўлишига қарамасдан Chanel ўз ихлосмандларига ёзги муҳитни яратиб бера олди. Янги тўпламлар ўн саккизинчи асрга оид услубда яратилгани билан аввалгиларидан ажралиб туради. Маросимга мода оламининг энг кўзга кўринган вакиллари ҳамда кўп сонли мухлислар йиғилишган. Мода кунлари ҳафта сўнгига қадар давом этади.






