АсосийJinoyat

Қуйичирчиқдаги хонадондан ўғирликни аёл киши содир этгани аниқланди

'Қуйичирчиқдаги хонадондан ўғирликни аёл киши содир этгани аниқланди'ning rasmi

2018 йил 19 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани Сурум маҳалласида яшовчи Ф.Ҳ. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йил 16 ноябрь куни соат 13:30 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонасидан 1 500 АҚШ доллари ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Бектемир тумани Чашма маҳалласида яшовчи М.Д. (исмли аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тергов давом этмоқда.


    Бошқа янгиликлар