АсосийJinoyat

Кадастр ҳужжатларини 3,6 миллион сўмга расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

'Кадастр ҳужжатларини 3,6 миллион сўмга расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жарқўрғон тумани филиали мутахассиси С.Х. фуқаро У.Х.дан унинг отасига тегишли бўлган 22 сотих ер участкасининг кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 3,6 миллион сўм сўраган.

Бироқ, тамагирликнинг охири вой, деганларидек, у пулларни хизмат хонасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жарқўрғон тумани бўлими ва туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу ҳолат фош этилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар