АсосийJamiyat

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қуйидаги лавозимлар бўйича кадрлар захирасини шакллантираётганини эълон қилади

'Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қуйидаги лавозимлар бўйича кадрлар захирасини шакллантираётганини эълон қилади'ning rasmi

Агар мутахассислигингиз ва малакангиз мос келса, сиз ҳам ҳужжат топширишингиз мумкин!

Молия бўлими: — Иттифоқ ҳамда унинг таркибий тузилмалари бюджетини ишлаб чиқиш, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва таркибий тузилмаларининг харажатлар сметасини баҳолаш, молиявий ва бухгалтерия ҳисоботларини олиш, лойиҳаларнинг иқтисодий кўрсаткичларини кўриб чиқиш, харидлар жараёнида иштирок этиб,методология масалалари билан шуғулланади.

1. Бўлим мудири лавозимига: — Бу лавозимга замонавий дунёқарашга эга бўлган маълумоти молия-иқтисод йўналиши бўйича магистрлик даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув ва иқтисодиёт соҳасида 10 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилини мукаммал билиши, рус ва ингилиз тилларини ўзлаштирган, компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиши, 40 ёшдан ошмаган етакчилик қобилятига эга, адолатли ва хушмуомала ходим бўлиши лозим.

2. Бўлим бош мутахассиси ҳамдаетакчи мутахассис лавозимига: Мазкур лавозимга ҳам юқорида кўрсатилган талаблар амал қилади. Энг асосийси номзод30 ёшдан ошмаган бўлиши шарт.

Бухгалтерия бўлими: — Ҳисоб-китоб тизимини юритиш, давлат органларига ҳисобот бериш;қуйи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини қабул қилиш; тўловларни амалга ошириш,лойиҳа сметаларини кўриб чиқиш ҳамда методология масалалари билан шуғулланади.

1. Марказий Кенгаш бош ҳисобчиси лавозимига: — Маълумоти бўйича бакалавр даражасидан кам бўлмаган, умумий 10 йил ва шу давр мобайнида давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларининг бош ҳисобчиси лавозимида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилларини мукаммал билиши, рус ва ингилиз тилларини ўзлаштирган,компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларни билиши талаб этилади. Номзод 40 ёшдан ошмаган етакчилик қобилиятига эга бўлиши шарт.

2. Катта ҳисобчи (иш хақи бўйича) лавозимига: —Маълумоти бўйича бакалавр даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларида ҳисобчи лавозимида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилини мукаммал билиши, рус ва ингилиз тилларини ўзлаштирган, компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларни билиши, 30 ёшдан ошмаган, бўлиши талаб этилади.

3. Етакчи ҳисобчи (материаллар бўйича): — Маълумоти бўйича ўрта махсус даражасидан кам бўлмаган, -давлат идоралари, ННТ ва тижорат тузилмаларида ҳисобчи лавозимида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилини мукаммал билиши, хорижий тилларини ўзлаштирган, компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларни билиши ҳамда30 ёшдан ошмаган, бўлиши лозим.

Молиявий ҳаражатларни мониторинг қилиш гуруҳи: — Юридик ва молиявий мажбуриятларни қабул қилиш ва тўлов хужжатларини тўғрилиги назоратини юритиши, тўловни амалга оширишни тасдиқлаш, методология билан шуғулланади.

1. Бўлим бошлиғи лавозимига: — Маълумоти молия-иқтисод йўналиши бўйича магистр даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, Молия Вазирлиги Ғазначилиги, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув ва иқтисодиёт соҳасида 10 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилини мукаммал билиши, хорижий тилларини ўзлаштирган,компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларни билиши, - 40 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.

2. Бош мутахассис лавозимига: —Маълумоти молия-иқтисод йўналиши бўйича бакалавр даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, Молия вазирлиги Ғазначилиги, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув ва иқтисодиёт соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилини мукаммал билиши, хорижий тилларини ўзлаштирган, компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларни билиши, 30 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.

3. Етакчи мутахассис лавозимига: Маълумоти молия-иқтисод йўналиши бўйича бакалавр даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, Молия вазирлиги Ғазначилиги, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув ва иқтисодиёт соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, - ўзбек тилини мукаммал билиши, хорижийтилларини ўзлаштирган, компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларни билиши, - 30 ёшдан ошмаган, адолатли ва ҳушмуомала ходим бўлиши лозим.

Харидлар бўлими —Иттифоқ тизимлари ва қуйи кенгашларининг товар-моддий бойликлар (ишлар, хизматлар)га бўлган эҳтиёжини ўрганади ҳамда таклифлар ишлаб чиқади; - Аппарат ва Иттифоқ тизимлари эҳтиёжлари учун зарур бўлган товар-моддий бойликлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш ҳамдаметодология масалалари билан шуғулланади.

1. Бўлим мудир лавозими: — Маълумоти молия-иқтисод йўналиши бўйича магистр даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, Молия вазирлиги Ғазначилиги, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув, иқтисодиёт ва савдо ёки харидлар соҳасида 10 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эгалиги, - ўзбек тилини мукаммал билиши, хорижий тилларини ўзлаштирган, - компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C, Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржасининг электрон харидлар бўйича компютер дастурларини ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиши, 40 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.

2. Бош мутахассис лавозими: —Маълумоти молия-иқтисод йўналиши бўйича бакалавр даражасидан кам бўлмаган, давлат идоралари, Молия Вазирлиги Ғазначилиги, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув, иқтисодиёт ва савдо ёки харидлар соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилини мукаммал билиши, хорижий тилларни ўзлаштирган, компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия, Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржасининг электрон харидлар бўйича компютер дастурларини ва бошқа бухгалтерия дасутрларини билиши,30 ёшдан ошмаган, адолатли ва ҳушмуомала ходим бўлишлиги лозим.

3. Етакчи мутахассис: — Маълумоти молия-иқтисод йўналиши бўйича бакалавр даражасидан кам бўлмаган; - давлат идоралари, Молия вазирлиги Ғазначилиги, ННТ ва тижорат тузилмаларида молиявий бошқарув, иқтисодиёт ва савдо ёки харидлар соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга, ўзбек тилини мукаммал билиши, рус ва ингилиз тилларини ўзлаштирган, компьютер саводхонлиги: МС Word, Exel, Project, 1C Бухгалтерия, Ўзбекистон Республика Товар хомашё биржасининг электрон харидлар бўйича компютер дастурларини ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиши, 30 ёшдан ошмаган, адолатли ва хушмуомала ходим бўлишлиги лозим.

Кадрлар захирасидан ўрин олишни истаган номзодлар (+99899) 858-43-17 телефон рақами, (+99899) 858-44-13 телеграм рақами ёки monitoring@yoshlarittifoqi.uz электрон почтаси орқали суҳбатга ёзилади.

Номзодлардан: — Маълумотнома (объективка), паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш – давлат органи даражасида. Суҳбат давомида қўшимчалар ва қўшимча моддий рағбатлантириш механизмлари муҳокама қилинади.

Иш тартиби: Душанбадан Жумагача, 9:00 дан 18:00 гача.

    Бошқа янгиликлар