АсосийJamiyat

Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш – давом этмоқда

'Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш – давом этмоқда  'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти томонидан Ўзбекистон Республикси Ички ишлар вазирлигининг Қашқадарё Академик лицейида вилоят ИИБ Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда барча туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шунингдек профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида

5 кунлик сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинига жалб қилинган раҳбар ходимларга жойдаги ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилишлари учун тизимдаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда.

Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирликнинг соҳавий хизматларининг тажрибали мутахассислари томонидан «Модуль» тизимига асосан ташкил этилиб, вазиятлар таҳлили, муаммолар ечими ва камчиликларни бартараф этишга оид билимлар инновацион педагогик технологиялар ёрдамида кенг ёритилмоқда. Машғулотлар кичик-кичик гуруҳларда ҳам ташкил этилмоқда.

Хусусан, «Кейс-стади», «Ақлий ҳужум», «Блиц-сўров» ва бошқа замонавий интерактив педагогик методлардан фойдаланиб, туман ва шаҳарлар кесимида ички ишлар органлари фаолият билан боғлиқ айрим масалалар чуқур таҳлил қилинди ҳамда уларнинг ечимлари бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Барча ўқув машғулотларида жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари мисолида уларни амалиётга жорий этиш усуллари муҳокама қилинмоқда.

Шу билан бирга, алоҳида гуруҳда туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган 24 нафар профилактика инспекторлари билан машғулотлар ўтказилмоқда. Машғулотлар давомида уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, аҳолининг тинчлигини таъминлаш, уларга узлуксиз хизмат кўрсатиш, шунингдек мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш юзасидан зарур амалий тавсиялар берилди. Ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришҳамда жамоатчилик ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлигини тўғри ва самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўқув жараёнида тингловчилардан анкета сўровномасини ўтказиш асосида амалиётдаги мавжуд муаммо ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар олиниб, маҳаллий илғор тажрибалар ўрганилмоқда ҳамда бошқа ҳудудларга уларни татбиқ этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБдаги Истиқболли ёш кадрлар заҳирасига киритилган ходимлар билан шахсий таркибни бошқариш, раҳбарлик қилиш ва ташкилотчилик қобилиятларини шакллантириш ҳамда уларнинг билимлари, касбий маҳоратлари ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилади.

Сайёр ўқув йиғинида иштирок этган вилоятнинг барча туман ва шаҳар ички ишлар органлари раҳбарияти ҳамда профилактика (катта) инспекторларига белгиланган намунадаги сертификатлар топширилади.

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар