АсосийDunyo

Туз етказиб берувчи кўл музлаб қолмоқда

'Туз етказиб берувчи кўл музлаб қолмоқда 'ning rasmi

Европанинг аксарият қисмига туз етказиб берувчи Торревьехе кўли совуқ ҳарорат туфайли музлаб бормоқда, дея хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Аликанте вилоятида жойлашган бу кўлдан ҳар йили 700 минг тонна туз олинади. Улар денгиз орқали Буюк Британия, Швеция, Норвегия ва яна кўплаб Европа мамлакатларига етказиб берилади. Бу йил қаттиқ келган қиш туз қазиб олиш жараёнини оғирлаштирмоқда. Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, кўл ҳам, қазиб олинган катта миқдордаги туз ҳам музлаб қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар