АсосийJamiyat

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

'ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди 'ning rasmi

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида янги раҳбарлар тайинланди.

ИИВ матбуот хизматининг хабарида айтилишича, подполковник Мамиржонов Мирзоҳиджон Мамиржонович Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Полковник Қодиров Жамшед Собиржонович Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Майор Мейлиев Нуритдин Нормурадович Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Майор Абраев Фаррух Холмуратович Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланишди.

    Бошқа янгиликлар