АсосийJinoyat

"Уй олиб бераман", деб фуқарони чув туширган фирибгар қўлга олинди

'"Уй олиб бераман",  деб фуқарони чув туширган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

"Қўқон шаҳрида Халқ қабулхонасида ишлайман, арзон имтиёзли уйлардан олиб бераман", дея ёлғон айтган фуқаро ўз танишини чув туширган. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Б.О исмли фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил сентябрь ойида таниши Н.Р унинг ишончига кириб, аёлдан 5 минг 600 АҚШ доллари ва 3 миллион 650 минг сўм пулларини олиб, шу кунга қадар пулларини қайтариб бермай келаётганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Р га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар