АсосийJamiyat

Самарқандда уй хизматкори тақинчоқларни ўғирлаб кетди

'Самарқандда уй хизматкори тақинчоқларни ўғирлаб кетди'ning rasmi

2019 йил 21 январь куни Самарқанд шаҳар Юқори Хўжасоат маҳалласида яшовчи Н.Ю. ИИБга мурожаат қилган.

Унда 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 20 январгача бўлган вақт оралиғида уйининг хонасидан номаълум шахс заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Н.Ю.нинг уйида вақтинча уй ишларида ёрдамлашиб юрган, Қашқадарё вилояти Косон тумани Эъзоз маҳалласида яшовчи С.А. (исмли аёл) содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар