Ўртаер денгизида яна бир гуруҳ муҳожирлар қутқариб олинди, дея маълум қилмоқда Day.Az нашри.
Ливиядан Италия томон йўлга чиққан муҳожирлар Италия соҳилларига яқинлашганида ҳалокатга учраган. Улар Sea-Watch хайрия ташкилоти томонидан қутқариб олинди. Қутқарилган 47 нафар мигрантлар орасида 8 нафар вояга етмаган болалар ҳам бор. Ташкилот ҳозирча одамларни қаерга юбориши номаълум. Италия уларни қабул қилишни кескин рад этган. Агарда қочоқларни бирорта мамлакат қабул қилишни истамаса, улар ортга қайтариб юборилади.






