АсосийDunyo

Афинада норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

'Афинада норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда 'ning rasmi

Греция пойтахти Афина марказидаги Синтагма майдонида 60 минг киши иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилмоқда Риа.ру нашри.

Мамлакат аҳолиси Македония номи бўйича Скопе билан Преспа битимига қарши эканликларини билдиришмоқда. Грецияликларнинг фикрича, македонияликлар деб қўшни давлат эмас, балки фақат мамлакат шимолий қисмидаги тарихий ҳудуд аҳолиси аталиши мумкин. Намойишлар ортидан тартибсизликлар ҳам келиб чиқмоқда. Парламент биноси олдида рўй берган митинг иштирокчилари ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда 10 га яқин полиция ходими жароҳат олган.

    Бошқа янгиликлар