Шимолий Ирландияда портлаш содир бўлди, дея хабар берди Рамблер нашри.
Лондондерри шаҳрида жойлашган суд биноси олдида портловчи модда солинган автомобиль портлатиб юборилган. Ҳодиса тунда содир этилгани учун қурбонлар ва ярадорлар йўқ. Айни вақтда ҳудуд ўраб олинган бўлиб, текширув ишлари олиб борилмоқда. Ирландия полицияси мазкур ҳодисани террористик ҳолат сифатида баҳоламоқда.






